АҚШда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошландими?

Улашиш:

АҚШ коронавируснинг тўртинчи тўлқинига дуч келди. Бу ҳақда Fox News телеканали эфирида Миннесота университети профессори, эпидемиолог Майкл Остерхолм маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда биргина яхши янгилик шуки, амалдаги вакциналар инфекциянинг Британия штаммига қарши самарали ҳисобланади.

3 апрель куни ҳар бешинчи америкалик коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Улар Pfizer/BioNTech, Moderna ёки Johnson&Johnson препаратлари билан эмланишган. Шунга қарамай, баъзи фуқаролар вакцина самарадорлигига ишонишмаяпти.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда 30,7 миллиондан ортиқ кишида COVID-19 инфекцияси қайд этилган. 554 мингдан ортиқ бемор вафот этди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.