Буюк Британияда коронавируснинг яна бир хавфли мутацияси аниқланди

Улашиш:

Буюк Британиянинг Кембриж университети олимлари коронавируснинг вакцина самарадорлигини 10 бараварга камайтирадиган хавфли мутациясини аниқлади.

Олимлар томонидан E484К деб номланган Британиянинг B.1.1.7 штамми мутацияси 11 та ҳолатда аниқланган.

BioNTech-Pfizer вакцинасини олган одамларнинг қонидан олинган антитаналар ушбу вакцина E484К мутацияли вирусга қарши 10 баравар кам самара беришини кўрсатган. 

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок мутация ҳолатлари Бристол ва Ливерпулда аниқланганини тасдиқлаган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.