Дастлаб Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги варианти дунёнинг 70 мамлакатига кириб борди, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида.
"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг барча олти минтақасида жойлашган 70 та мамлакат “Буюк Британия” штамми билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида хабар берди", дейилади ҳисоботда.
Бундан ташқари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг олтита минтақасидан бештасида жойлашган 31 мамлакатда патогеннинг "Жанубий Африка" варианти қайд этилган.