Жиззахда эр турмуш ўртоғининг отаси, акаси ва укаси томонидан калтакланди

Жиззахда эр турмуш ўртоғининг отаси, акаси ва укаси томонидан калтакланди

Шароф Рашидов тумани “Сўлоқли” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган Т.Д. турмуш ўртоғининг отаси, акаси ва укаси томонидан калтакланган.

Бу ҳақида у Жиззах шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилди.

Шикоятчининг келтиришича, у турмуш ўртоғини ўзи билан яшаш уйига олиб кетиш мақсадида қайнотасиникига борганида қайнотаси, қайнакаси ва қайнукаси тан жароҳати етказишган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда