«Суарес иши»: сохта имтиҳон ва университет ректорининг истеъфоси

«Суарес иши»: сохта имтиҳон ва университет ректорининг истеъфоси

«Футболчи Суарес иши»га аралашиб қолган Перужа хорижий университети ректори Жулиана Грего Болли истеъфога чиққани ҳақида Италия ОАВларига асосланиб «REGNUM» хабар бермоқда.

Тергов муносабати билан хизмат ваколатлари чеклаб қўйилган ректор энди истеъфога чиқишга қарор қилган.

«Барселона» собиқ футболчиси Луис Суарес 2020 йилнинг сентябрида итальян тили бўйича Перужа университетида имтиҳондан ўтган. Уругвайлик футболчининг мақсади «Ювентус» таркибига легионер эмас, балки ЕИ мамлакатларидан бирининг фуқароси сифатида қўшилиш имкониятига эга бўлиш учун Италия фуқаролигини олиш эди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тўплаган маълумотга кўра, муваффақиятли топширилган имтиҳон натижаси олдиндан ҳал этиб қўйилган. Ушбу қонунбузарликка «Ювентус» билан ҳамкорлик қилувчи юристлар дахлдорликда гумон қилиняпти.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Луис Суарис «Атлетико» Мадрид таркибида тўп суряпти.