Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади


Xiaomi компанияси болалар учун мўлжалланган ўзининг янги гаджетини тақдим этди. «Ақлли» соатлар Xiaomi Mi Rabbit Children’s Phone Watch 5C 4G номи остида чиқарилган, деб хабар беради IXBT.

 

Фото: IXBT

Янги қурилма тўртинчи авлод алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди ва смартфондан фойдаланмасдан туриб қўнғироқларни амалга ошириш имконини беради. Соатнинг олд панелида кенг бурчакли камера жойлашган бўлиб, унинг ёрдамида видеоалоқа бўйича қўнғироқларни амалга ошириш мумкин.

Xiaomi Mi Rabbit Children’s Phone Watch 5C 4G, шунингдек, ўз эгасига турган жойни аниқ кузатиш ва XiaoAI овозли ёрдамчисидан фойдаланиш имкониятини беради. Қурилма намликдан ҳимояланган, аккумулятор сиғими 900 мА/соат.

Xiaomi Mi Rabbit Children’s Phone Watch 5C 4G «ақлли» соатлари боланинг фаоллигини, унинг мактаб ва уйга қатнашини, шунингдек, исталган вақтда қаерда эканлигини кузатишга ёрдам беради. Соат диагонали 1,4 дюйм бўлган рангли экран билан жиҳозланган, шу билан бирга, соатлар турли фойдали дастурларни қўллаб-қувватлайди.

Айни вақтда Xiaomi Mi Rabbit Children’s Phone Watch 5C 4G Хитойнинг JD.com интернет дўкони орқали 58 доллардан сотилмоқда.

Аввалроқ Xiaomi бир марта қувватланиш орқали 30 кунгача ишлай оладиган «ақлли» соатини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг