Табиийсидан ҳам чидамлироқ сунъий тиш эмали яратилди

Табиийсидан ҳам чидамлироқ сунъий тиш эмали яратилди

Results in Engineering журнали ёзишича, Урал федерал университети (УрФУ) олимлари воронежлик ва Ал-Азҳар университети (Миср)да ишловчи ҳамкасблари билан ҳамкорликда гидроксиапатит кристалларидан сунъий эмал олишди.

Эмал муайян шароитда органик кислоталар, жумладан, аргинин, лизин ва гистидин каби аминокислоталар иштирокида яратилади.

Тиш эмали — инсон организмидаги энг чидамли тўқима.

Олинган ашё ҳақиқий тиш юзасига суртилиб, минерал қатламнинг ҳосил бўлиш жараёни кузатилди. Тажриба якунида қалинлиги 300-500 нанометрли қатлам ҳосил бўлиши ва у табиий тиш қатламидан чидамлироқ экани маълум бўлди, дейилади хабарда.

Янги ишланма шикастланган юза (эмал қатлами)ни тиклаб, тишни емирилишдан сақлашда қўлланилиши кутиляпти.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter