Жиззах: Туғилиш, никоҳ ва ажрим

Жиззах: Туғилиш, никоҳ ва ажрим

Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида ФҲДЁ органларида 18 минг 189 та туғилиш қайд этилган.

Туғилган чақалоқларнинг 9 минг 455 нафари ўғил бола, 8 минг 734 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп туғилиш Жиззах шаҳри (3510 та), Ш.Рашидов (2735 та) ва Ғаллаорол (2287 та) туманларида кузатилди.   

2021 йилнинг январ-июнь ойлари ҳолатига кўра, вилоят бўйича 4 минг 650 та никоҳ қайд этилди. Никоҳлар сони бўйича Ш.Рашидов тумани(848 та), Жиззах шаҳри (632 та), Ғаллаорол (598) ва Зомин (599 та) туманлари юқори ўринларни эгаллаган.

Маълумот учун, вилоятда ўтган олти ой давомида оилавий ажримлар сони 616 тани ташкил этди.