Путин билан учрашган футбол афсоналари аёвсиз танқидлар остида қолди

Икки афсонавий футболчи – голландиялик Марко ван Бастен ва германиялик Лотар Маттеус Россияда давом этаётган Жаҳон чемпионати вақтида мамлакат президенти Владимир Путин билан учрашгани сабаб танқидлар остида қолди.

Хусусан, Bild нашрининг ёзишича, ван Бастеннинг Кремлдаги учрашувдан олинган суратларни Instagram саҳифасига жойлаши 2014 йили МН17 авиаҳалокати оқибатида 17 ёшли қизидан жуда бўлган Ханс де Борст ҳамда фожиа қурбонларининг яқинларига адвокатлик қилган Жерри Скиннерни ғазаблантирган.

«Ахир бу даҳшат-ку! Ван Бастен зўр футболчи эди, бироқ энди у ёмон голландияликка айланибди! У Путиндан МН17 йўловчи рейси пассажирларининг ўлими учун жавобгар эканини қачон тан олиши ҳақида сўрашни унутибди-да», - деган де Борст.

«Агар ёдингиздан кўтарилмаган бўлса, мистер ван Бастен, Путин сизнинг терма жамоангиз фанатлари бўлган эркаклар, аёллар ва болаларни ўлимга маҳкум этганди. Жаноб Путинга айтинг, авиаҳалокат учун жавобгарликни бўйнига олсин», - деб айтган Скиннер.

Газета, шунингдек, Германия терма жамоасининг собиқ аъзоси Лотар Маттеуснинг ҳам бу учрашувга борганига эътибор қаратиб, афсонавий футболчи Путин пропагандасининг бир қисмига айланаётгани ҳақида мақола чоп этди.

«Маттеус Путиннинг қанчалар оғир жиноят учун бевосита жавобгар эканини билмаслиги мумкин эмас. У ихтиёрий равишда қотилнинг ўз ёнида порлашига йўл қўйиб бермоқда. Путин ўз хатти-ҳаракатлари ва пропагандаси билан унга бўлган шубҳани тарқатиб юбормоқчи. Маттеус ҳам ана шу ташвиқотнинг бир қисмига айланиб қолди. Агар Путин ҳақиқатан ҳам қўли қонга ботган бўлса-ю, Маттеус у билан қўл сиқишган бўлса, демак, у ҳам қотиллик машинасини оқлаётган бўлиб чиқади. Маттеус барчасига спорт орқали эришган, энди эса спортни оёқости қилмоқда», - дейилади мақолада.

Название

Маттеус ўз Twitter саҳифасида ушбу танқидга шундай жавоб ёзган: «Сиёсат ва спортни бир-биридан ажратиб бўлмайди, бироқ биз, спортчилар учун, мусобақанинг фақат тинч ва ҳалол ўтиши муҳим. Россияликлар ЖЧни фантастик даражада ташкиллаштиришди ҳамда бутун дунёга ўз меҳмондўстлиги ва самимийлигини намойиш этишди. Бунинг учун улар миннатдорчилик билдиришга арзийдилар.

Президент Путинга мен айнан мана шунинг учун миннатдорчилик изҳор этдим. Спорт турли мамлакатлардан бўлган инсонлар ва маданиятларни яқинлаштиради, ўзаро мулоқот учун кўприк вазифасини ўтайди. Бу ўз ўзини ажратиб қўйиш, бойкот эълон қилиш ва бир-бири билан гаплашишни истамасликдан кўра яхшироқ».

Название

Шу йилнинг март ойида Халқаро тергов гуруҳи Малайзиянинг «Боинг» самолёти «Бук» ҳаво ҳужумидан мудофаа комплексидан ҳавога учирилган ракета томонидан уриб туширилган, деган хулосага келган эди. Дастлабки тергов натижаларига кўра, ушбу мудофаа комплекси Украина ҳудудига Россия томонидан олиб кирилгани ва лайнер уриб туширилганидан сўнг яна Россияга қайтарилгани айтилганди. 

Ўз навбатида Россия томони «Боинг» йўловчи лайнери ҳалокати учун жавобгарликни Украина зиммасига юклаган. «Бук» ҳаво ҳужумидан мудофаа комплекслари ишлаб чиқарувчиси «Алмаз-Антей» ҳалокатни моделлаштириш хулосалари асосида самолёт фалокатига Украина ҳарбийлари назоратида бўлган ҳудуддан учирилган ракета зарбаси сабаб бўлганини маълум қилганди. Россия тергов гуруҳи бир неча бор лайнернинг Украина ҳарбий самолёти учирган ракетадан уриб туширилганини таъкидлаган.

2014 йил 17 июлидаги фожиа оқибатида 298 киши ҳалок бўлганди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 10 07 2018 йил
0
67

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига