Бухорода ёшлар дабдабали тўйларга қарши

Никоҳ тўйи икки ёш ҳаётидаги энг улуғ маросим. Бироқ кейинги пайтларда никоҳ тўйларининг дабдабали тус олиб, бачканалашиб бораётгани ва ҳатто гоҳида фожеага айланаётгани ташвишли вазиятни юзага келтирмоқда.

Тўйлардаги ичкиликбозлик, тартиббузарликларҳақида гап-сўз жуда кўп. Ҳисобот билан ҳеч нарса ўзгармайди. Гарчи ичкилик барча иллатлар, барча кулфатлар сабабчиси бўлса-да, аввало никоҳ маросими бўладиган кундаги саёҳат ҳақидаги кўпчиликнингғашига тегадиган ҳолатдир.

Автомашиналар картежи шаҳар кўчаларидан узундан узун бўлиб ўтар экан, йўл ҳаракати хавфсизлигини издан чиқаради. Автомобиллар ва йўловчилар қатновига халақит беради.

Аммо кейинги пайтларда дабдабабозлик, манманлик, кимўзарга тўй қилиш, одамлар ўртасида сохта обрў топиш, турли тўқликка шўхлик қилувчи одамлар томонидан ўйлаб топилиб жорий этилаётган, қадриятларимизга мутлақо мос келмайдиган янгича урф-одатлар авж олаётгани кишининг дилини хира қилади.

Уларда халқимизнинг кўҳна ва бой маданияти эмас, балки айрим кимсаларга хос бўлган мақтанчоқлик, хўжакўрсинлик, кибру ҳаво намоён бўлмоқда. Биргина келин томоннинг мебелу сарпо-суруқ ҳамда куёвнинг уйини безаш каби ярамас иллатлар тобора илдиз отаётгани ҳар бир мулоҳазали кишини ташвишлантирмасданқолмайди, албатта.

Бу жиддий масалани Президентимиз Шавкат Мирзиёев ижод аҳли билан учрашганларида шахсан тилга олиб ўтди. Президентимизнинг Олмалиқ шаҳрига ташрифида ҳам тўй мавзуси яна кўтарилди. Ушбу учрашувлар мобайнида жонкуярлик билан айтилган, беҳуда одатлардан воз кечганҳолда аввало юртдошларимизнинг соғлиғини, моддий ва маънавий дунёсини асрашга қаратилган сўзлар айтилди.

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши

хотин қизлар масалалари бўйича

етакчи мутахассиси Г.Шарипова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 12-04-2018, 20:11
0
51

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига