Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Тезкор хабар: Жиззах шаҳридаги оилавий корхонада 11 нафар норасмий ишчи аниқланди

Тезкор хабар: Жиззах шаҳридаги оилавий корхонада 11 нафар норасмий ишчи аниқланди

Cана : 11-02-2019   /   Солиқ хабарлари, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 124

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Жиззах шаҳрида "Самандар ширинликлари” оилавий корхонасига қарашли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида хронометраж тадбири ўтказилди. Ўрганиш давомида корхонада ҳақиқатда 37 нафар ишчилар ишлаётганлиги, корхона ҳисоботларида эса ишчиларнинг 26 нафари кўрсатилиб, қолган 11 нафари норасмий фаолият юритаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган хронометраж натижаси бўйича ҳисоботда кўрсатилмасдан қолган ишчи ва хизматчиларни ҳисоботларда акс эттирилиши юзасидан талабнома юборилди.

Шунингдек, хронометраж жараёнида 14 та субъектларда 48 нафар норасмий ишчилар фаолият юритаётганлиги аниқланган.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!