Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. 16 нафар “тадбиркорлар” фаолиятига чек қўйилди

16 нафар “тадбиркорлар” фаолиятига чек қўйилди

Cана : 23-10-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 126
Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси Қўшимча даромадларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлар билан доимий равишда профилактик суҳбатлар ўтказиб борилади. 

  -Октябрь ойининг ўтган даври мобайнида 213 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтди,-дейди Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Лочинбек Расулов.- 46 нафар фаолиятини вақтинчалик тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолияти тикланди. Шунингдек, 38 нафар ёлланма ишчилар рўйхатдан ўтказилди. 
Аммо ўтказилаётган профилактик суҳбатлар, огоҳлантиришларга қарамасдан давлат рўйхатидан ўтмай, яширинча фаолият юритишни афзал кўрувчи  "тадбиркор”лар ҳам учраб турибди. Ўтказилган назорат тадбирлари давомида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 16 нафар жисмоний шахсларнинг фаолиятига чек қўйилди. Жумладан, 5 та ҳолатда автомобилларни ювиш фаолияти, 7 та ҳолатда автомобилларни вақтинчалик сақлаш (автостоянка) жойлари ташкил қилиш, 2 та ҳолатда махсус лицензиясиз гастрол концерт фаолияти билан  шуғулланиш, 2 та ҳолатда савдо фаолияти билан шуғулланаётган "тадбиркорлар” аниқланди.
Жумладан, Самарқанд шаҳар, Жомий кўчаси 46-уй ертўласида кийим-кечаклари савдоси билан шуғулланиб келган А.З. фаолиятини бошлашдан аввал давлат рўйхатидан тадбиркор сифатида давлат рўйхатдан ўтиши лозимлигини "билмаган”. Ўтказилган назорат тадбирида А. З. ҳеч қандай ҳужжатларсиз фаолият юритиб, 375 млн. 885 минг сўмлик 39 турдаги аёллар ва болалар кийим-кечакларини савдога қўйган. А.З.нинг савдога қўйган маҳсулотлари вақтинчалик далилий ашё сифатида олинди.  Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаролар шуни унутмаслиги лозимки белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, фаолиятини йўлга қўйган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида. Ноқонуний тарзда, ҳатто ертўлада яширинча фаолият юритсалар ҳам А.З. каби бир куни "кўзалари синади”. Солиқдан қочиб фойда қилмоқчи бўлган маблағларидан анчагина кўп жарима тўлашига тўғри келади.
Самарқанд вилояти давлат
 солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва
 ҳуқуқий ахборот шўъбаси
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!