“ISUZU”даги 125,6 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари фош бўлди

Улашиш:

Товар-моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Б.М. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 125,6 миллион сўмлик, 64 дона чангютгичлар, 6000 дона чўғланма лампочкалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.