Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Тарих
  3. Сурхондарёда Музейларни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди

Сурхондарёда Музейларни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди

сана : 17-02-2018   /   Тарих, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 143

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Термиз шаҳар кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан вилоят археология музейи ҳамкорлигида "Музейларни ривожлантириш асослари: ҳолати ва истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Маълумки, 2017 йил 31 майдаги қарорни ижро этиш юзасидан Термиз шаҳридаги вилоят археология музейи қайта реконструкция қилинди. Қолаверса, музейнинг дизайн ва ландшафт асосида ташқи кўриниши бутунлай ўзгартирилди.

- Вилоят археология музейида бугунги кунда 100 мингдан ортиқ экспонатлар сақланмоқда, дейди, музей директори Зебунисо Алимардонова.

Давра суҳбатида соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Бу борада депутатлик назоратини амалга ошириш Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари олдида турган муҳим вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета