Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Uber ноодатий хизматни таклиф этмоқда

Uber ноодатий хизматни таклиф этмоқда

Cана : 06-11-2018   /   Технология   /   кўрилди: 77

Uber ноодатий хизматни таклиф этмоқда

АҚШнинг халқаро такси хизмати Uber​ Британия поябзал ишлаб чиқарувчи Charlotte Olympia​ билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Эндиликда Uber бренди остида аёллар поябзали савдо расталари пайдо бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Метро нашри.

Компания баланд платформали олтин сандаллар ва Uber​ shoes​ бренди билан ишлаб чиқарилаётган баланд пошнали поябзалларни оммага намойиш этди.

Поябзал бор-йўғи 14 жуфт ишлаб чиқарилди ва фақат Лондоннинг Harvey Nichols Knightsbridge​ дўконида 15 ноябрга қадар сотилиши айтилмоқда. Дастлабки маълумотга кўра, унинг нархи 695 фунт стерлинг этиб белгиланган. Бир жуфт оёқ кийим сотиб олган харидорнинг Uber​'даги ҳисоби автоматик тарзда 500 фунт стерлинг маблағ ўтказилади ва мижоз бу пулларни такси хизматидан фойдаланиш учун ишлатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Uber​ 2019 йилдан ўз дронларини ишлаб чиқариш ва 2021 йилдан уларни тижорат мақсадларида ишга туширишни режалаётгани ҳақида хабар берилганди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!