Мурожаатнома: жорий йилдан педагогик таълимнинг 6 йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланади

Мурожаатнома: жорий йилдан педагогик таълимнинг 6 йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланади
Президентимиз Мурожаатномада бугунги кундаги муҳим долзарб масалаларга тўхталди. Хусусан, таълим соҳаси ҳақида гапирар экан, таълим сифатини халқаро талаблар даражасига кўтариш мақсадида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини айтди.

Таълим соҳасида грантлар икки баробарга кўпайтирилади. Қизлар учун алоҳида грандлар ажратилади. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ушбу грантлар асосида ўқишга номзодларни танлаш ва саралаш мезонларини ишлаб чиқади. Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари оптималлаштирилади.
Давлатимиз раҳбарининг таъкидлашича, асосий эътиборни ўқишга кириш жараёнини соддалаштиришга, олий ўқув юртларида чинакам билим ва тарбия олишга қаратмоқ зарур. Мисол учун, она тили бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизимини яратиш лозим. Бу фандан ёшлар исталган вақтда имтиҳон топшириб, тегишли гувоҳномалар олса, ўқишга кираётган пайтда она тили бўйича қайта синовдан ўтишга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди.
Олий таълим стандартлари хорижий тажриба асосида такомиллаштирилади. Таълим йўналишлари ва ўқитиладиган фанлар қайта кўриб чиқилади. Мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки баробар қисқартирилади. Таҳлил қилганимизда олий таълимда мутахассисликка алоқадор бўлмаган фанлар 30 фоизни ташкил қилади. Бу эса ёшларнинг ортиқча вақтини олади. Олий таълимда ўқув жараёнлари кредит модул тизимига ўтказиш талаб этилади. Жорий йилдан педагогик таълимнинг 6 та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил қилиб белгиланади, деди Президент.