Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Фориш туманида аёллар бандлигини таъминлаш муҳим масала сифатида қаралмоқда

Фориш туманида аёллар бандлигини таъминлаш муҳим масала сифатида қаралмоқда

сана : 11-09-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Фориш тонги   /   кўрилди: 70

Қачон аёл ҳаётдан, турмушидан рози бўлади?

Қачон унинг кўнглини хотиржамлик, бахтиёрлик эгаллайди? Албатта, оиласи тинч, рўзғори фаровон, эртанги кундан кўнгли тўқ бўлса, муҳими атрофдагилари уни қўллаб-қувватласа, тингласа, аёл ўзини чин маънода бахтли санайди.

Оила чироғи бўлган аёлнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу соҳада муҳим аҳамиятга эга.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш, улар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, оналар ҳамда болаларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, саломатлигини мустаҳкамлаш, опа-сингилларимиз ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аёллар ўртасидаги жиноятчилик ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига барҳам бериш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан.

Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жиноятга мойиллиги бор, нотинч оилаларда истиқомат қилувчи аёллар ва қизлар муаммоларини ўрганиб, ечимини топишга жиддий эътибор қаратяпмиз. Шу билан бирга, эрта никоҳнинг олдини олиш, қизларни турмушга тайёрлаш, қайнона-келин ҳамда эр-хотин муносабатларини тубдан ўрганиш, хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида туманимиздаги 25 та маҳалла кесимида ишчи гуруҳлари иш олиб боряпти.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир йиғилишда бу ҳақда, хусусан хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш масаласига алоҳида тўхталиб, бу борада жиддий ишлар бажарилиши кераклигини таъкидлайди. Тан олишимиз керак, хотин-қизлар ўртасида жиноятга қўл ураётганлар учраб турибди.

Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, туман ички ишлар бўлими томонидан ҳамкорлик режаси қабул қилинган. Шу асосда аёллар ўртасида жиноятчиликка ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ишлари, асосан, учта йўналишда, яъни жиноят содир этган, ҳуқуқбзарликлар содир қилишга мойил бўлган ва барча хотин-қизлар ўртасида олиб борилмоқда.

Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда уларни иш билан таъминлаш муҳим ўрин тутади. Шу боис ўтказилаётган тадбирларда уларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларида бино, ер-жой, кредит олишларида ҳамда бошқа ижтимоий-ҳуқуқий масалаларда ёрдам кўрсатиш, иш билан таъминлашда кўмаклашиш чоралари кўриляпти. Жумладан, жорий йилнинг ўтган ойлари давомида 212 нафар аёл иш билан таъминланди. 65 нафар аёлларга тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун кўмаклашилди. 7 нафар хотин-қизлар ҳунармандчилик соҳасига йўналтирилди. Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида 120 нафар хотин-қизга 1022400,0 сўмлик тижорат банклари кредит маблағлари ажратиб берилди.

Аёллар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор оилалар, аёлларни аниқлаш уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, жазо муддатини ўтаб қайтган хотин-қизлар, ноқонуний миграция жабрдийдаларини реабилитация қилиш, ижтимоий ҳаётга мослаштириш, қайта оёққа туришига кўмаклашиш, иш билан таъминлаш, жамоатчилик ишларига фаол жалб этиш бундан буён ҳам доимий эътиборимизда бўлаверади.

Гулнора ИСМОИЛОВА,

туман ҳокимининг ўринбосари,

туман хотин-қизлар қўмитаси раиси.

"Фориш тонги”газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!