SPA салонлари фаолиятига рухсат берилди – Махсус комиссия қарори

Улашиш:

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига кўра, баъзи фаолият турларига рухсат берилди.

Ҳужжатнинг 6-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг иқтисодиёт тармоқлари фаолияти барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш ва иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида Санитария қоидалар, нормалари, гигиена нормативларига ва Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган санитария-эпидемиологик тартибларга қатъий риоя этган ҳолда «Дамас» русумли ва бошқа барча турдаги автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш, караоке ва бильярд заллари, SPA салонлари фаолиятига рухсат берилди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.