Дўстлик туманида "Ақлли сув бошқариш тизими" жорий этилмоқда

Улашиш:

Жорий йилнинг 7 ноябрида давлатимиз раҳбари раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Ушбу йиғилишда Дўстлик туманидаги янги лойиҳа — Ақлли сув бошқариш тизими ҳақида ҳам маълумот берилди.

Дўстлик туманида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда сув бошқарувини автоматлаштириш бўйича лойиҳа якунланди. Бу тизим орқали тумандаги 2 мингта сув тақсимлаш нуқтасига ҳисоблагич ва видеокамералар ўрнатилди. Бунинг натижасида кимга қанча сув берилаётганини аниқ кўриш мумкин бўлади. Автоматлашган бошқарув тизими орқали 20 фоиз, суғориш тармоқларини таъмирлаш ҳисобига яна 10 фоиз сув тежалади.

Давлат раҳбари бундай инновацион лойиҳани намуна сифатида эътироф этди ва уни бошқа туманларда ҳам жорий этишни таклиф қилди.

Бугун Дўстлик туманида Ақлли сув бошқариш тизимини жорий этишга бағишланган Республика семинари бўлиб ўтди. Унда Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, вилоят ҳокими ўринбосари Ойбек Ашурматов ва бошқа расмийлар иштирок этди. Семинар доирасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экилди.

Семинар иштирокчилари сув ресурсларини автоматик бошқариш ва ҳисобини юритиш бўйича пилот лойиҳаси билан танишдилар. Тақдимотларда замонавий технологиялар орқали сувдан оқилона фойдаланиш ва ҳосилдорликни ошириш ҳақида маълумот берилди. 

Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев таъкидлаганидек, об-ҳаётдан тежаб фойдаланиш бугунги кун ва келажак учун муҳим масаладир. 

Дўстлик туманида жорий этилаётган Ақлли сув бошқариш тизими, фермерларга ўз хўжаликларини самарали бошқариш имконини беради ва сув ресурсларини тежашга ёрдам беради. Бундай лойиҳалар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Дунё тажрибаси

Ақлли сув бошқариш тизимлари дунё бўйлаб кўплаб мамлакатларда жорий этилган бўлиб, улар сув ресурсларини самарали бошқариш ва тежаш учун замонавий технологияларни қўллаган. Қуйидаги мамлакатлар ва уларнинг амалга оширган лойиҳалари ҳақида маълумот:

1. Исроил: Исроил сув ресурсларини бошқаришда дунёнинг энг илғор мамлакатларидан бири ҳисобланади. Улар автоматлаштирилган сув таъминоти тизимлари, дронлар ва сенсорлардан фойдаланиб, сувни самарали тақсимлаш ва назорат қилишни амалга оширмоқда.

2. Сингапур: Сингапурда "NEWater" лойиҳаси доирасида сувни қайта ишлаш ва автоматлаштириш тизимлари жорий этилган. Бу тизим орқали сув ресурслари самарали бошқарилади ва сувдан фойдаланишни оптималлаштириш имкони яратилади.


3. АҚШ: АҚШнинг бир қатор штатларида, масалан, Калифорнияда, ақлли сув бошқариш тизимлари жорий этилган. Бу тизимлар орқали фермерлар ўз хўжаликларида сувдан самарали фойдаланиш учун реал вақтда маълумот олишади.

4. Австралия: Австралияда сув ресурсларини бошқариш учун автоматлаштирилган тизимлар, шу жумладан, янгиликларга асосланган мониторинг ва прогнозлаштириш механизмлари жорий этилган. Бу лойиҳалар сув тежаш ва сувни самарали тақсимлашга ёрдам беради.

5. Германия: Германияда сув таъминоти тизимлари автоматлаштирилган мониторинг ва ҳисоб-китоб механизмлари билан таъминланган. Ушбу технологиялар орқали сувнинг сифати ва миқдорини назорат қилиш мумкин.

6. Ҳиндистон: Ҳиндистонда "Jal Jeevan Mission" лойиҳаси доирасида ақлли сув бошқариш тизимлари жорий этилмоқда. Бу тизимлар орқали маҳаллий жамоаларга сув ресурсларини самарали бошқариш имконияти берилади.

Бундай ақлли тизимлар сув ресурсларини самарали бошқариш, сувдан фойдаланишни оптималлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Ҳакимжон Фозилов - бош муҳаррир

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.