«Британ штамми» Россияга ҳам кириб келди

«Британ штамми» Россияга ҳам кириб келди

Буюк Британиядан қайтган россияликда коронавируснинг янги штамми аниқланди, деди «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова «Россия 1» телеканали эфирида.

Янги штамм тест натижасида аниқланди.

Одатийсидан 70 фоиз юқумлироқ ҳисобланаётган «британ коронавируси» Дания, Нидерландия, Австралия, Грузия, Украина ва бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам топилганди.