Коронавируснинг "британча" штамми аниқланган Ўзбекистондаги илк беморнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Улашиш:

Ўзбекистонда коронавируснинг британча штамми илк марта 10 ёшли болада аниқланганди. Маълум бўлишича, қизчада касаллик оғир кечмаган ва асоратлар қолдирмаган. 12 кунлик даволанишдан сўнг шифохонадан уйига жавоб берилган.

Ўзбекистонда коронавируснинг британча штамми қайд этилгани ҳақида 30 январь куни хабар қилинганди. Янги штамм 23 январда оила аъзолари билан БААдан Тошкентга қайтган 10 ёшли қизда аниқланганди.

«Коронавируснинг британча штамми бизнинг ҳудудимизда илк бор қайд этилган 10 ёшли қиз БААнинг Дубай шаҳридан келган ва жорий йилнинг 23 январида госпитализация қилинганди.

Бемор ўз вақтида ва белгиланган стандартлар бўйича тўлақонли даволанди. Касаллик оғир кечмади, асоратлар қолдирмади ва ҳозирги кунда бемор соғайиб, 5 февралда уйига жавоб берилган. Яъни 12 кун давомида даволаш ва кузатувда бўлган.

Қайта текширувлар натижасида унда вирус аниқланмаган», – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.