Тома-тома кўл, тўланмаса солиқ қарзи кўп бўлар. Ҳисоб-китобни билганлар ушбу нақлни доимо ёдда тутишлари тайин. Чунки ҳисоблар аниқликни ва ўз вақтида бажарилишини талаб қилади. Акс ҳолда ноллар сони кун сайин ортиб кетаверади. Кейин эса тўлови юки оғирлашавериши аниқ.
Бюронинг Ғаллаорол тумани бўлими иш юритувида бўлган қарздор М.Н ҳисобидан ундирувчи Ғаллаорол туман солиқ инспекцияси фойдасига 34.388.000 сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан қарздорга тегишли автотранспорт воситаси қарздорлик эвасига хатланди ва вақтинча сақлаш учун жарима майдончаси топширилди.