Россияда 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси гиёҳванд моддаларни ноқонуний равишда сотган, улардан фойдаланиш натижасида бир неча киши ҳалок бўлган.
Астрахань вилоят судининг маълумотларига кўра, эркак Интернет орқали гиёҳванд моддаларни кейинчалик сотиш учун харид қилган. Астрахань ҳудудида яшириш пайтида у эътиборсизлиги туфайли гиёҳванд моддаларни кучлироқ моддага алмаштирган, бу эса маҳаллий аҳоли учун ҳалокатли оқибатларга олиб келган. Таъкидланишича, истеъмол қилиш натижасида 14 киши оғир заҳарланиш белгилари билан беҳуш ҳолатда тиббий муассасаларга олиб кетилган. Астраханнинг 19 ёшдан 29 ёшгача бўлган уч нафар кишиси вафот этган.
Жиноятчининг квартирасини тинтув қилиш пайтида 300 грамм гиёҳванд моддалар топилган. Тўпланган ҳужжатлар ва далиллар судга юборилган.
Ўзбекистонлик фуқаро уюшган гуруҳ томонидан гиёҳвандлик воситаларини катта миқдорда ноқонуний сотишда, икки ёки ундан ортиқ кишига эҳтиётсизлик туфайли ўлим етказишда, эҳтиётсизлик туфайли соғликка жиддий зарар етказишда айбдор деб топилган. Суд эркакка 20 йиллик қамоқ жазосини тайинлаган.
Жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларига нисбатан ҳам жиноий иш қўзғатилган.