» » «Совет давлати байроғи Тошкентнинг қоқ марказида баланд кўтарилиши ўзбек халқига нисбатан ҳақорат» — Алишер Қодиров

«Совет давлати байроғи Тошкентнинг қоқ марказида баланд кўтарилиши ўзбек халқига нисбатан ҳақорат» — Алишер Қодиров

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

«Миллий тикланиш» партияси 1 май куни Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» (собиқ «Истиқлол») санъат саройи олдида ташкил этилган очиқ концерт вақтида Совет Иттифоқи байроғи кўтарилганини кескин қоралайди. Партия етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодировнинг қўшимча қилишича, бу қизил байроқнинг кўтарилиши «ғаразли провокация» бўлган.

«Биз санъатга қарши эмасмиз, санъатни сиёсатга қурол қилинишига қаршимиз. Тараққийпарвар ўзбек зиёлилари ва оқкўнгил аждодларимизнинг қонига бўялган босқинчи совет давлати байроғини мамлакатимиз пойтахтининг қоқ марказида баланд кўтарилишини ўзбек халқига нисбатан ҳақорат деб ҳисоблаймиз», — деб ёзган Алишер Қодиров ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Бош прокуратурадан «бу провокация»га тегишли баҳо беришни сўраган.
Маълумот учун, 1 май куни «Истиқлол» санъат саройи олдидаги майдонда «Хор Турецкого» жамоаси ва Сопрано гуруҳининг «Ғалаба қўшиқлари» деб номланган концерт дастури тақдим этилган. Таъкидланишича, концерт дастури Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва «Россотрудничество»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Москва маъмурияти, Россия Ташқи ишлар вазирлиги, «Общее дело» хайрия фонди, Ўзбекистон ҳукумати ва Маданият вазирлиги кўмагида ўтказилган.

Концерт давомида ташрифчиларнинг бири томонидан Совет Иттифоқи байроғи баланд кўтарилган; «Россотрудничество» томонидан ушбу ҳолат акс этган суратнинг эълон қилиниши ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида муҳокамаларга сабаб бўлган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР