Оловни ўчириш, лолаларни узмаслик керак. Экология вазирлиги ўзбекистонликларга табиатда ўзини қандай тутиш кераклигини эслатиб ўтмоқда

Улашиш:

Экология вазирлиги табиатга дам олишга  чиқаётган  ўзбекистонликларга  атроф муҳитга қандай муносабатда бўлиш кераклигини айтиб берган. 

Табиат  қўйнига  чиқиш  мавсуми очиқ ва кўплаб ўзбекистонликлар табиатга – Чимён тоғларига, Чотқол дарёсига, Красногорскдаги  лолазорларга  ва Ўзбекистоннинг бошқа гўзал жойларига шошилишмоқда. Аммо айрим ҳолатларда  шаҳарликларнинг   табиатга зарар етказиши  кузатилади.

Қоида тариқасида, улардан жуда кўп муаммолар қолади. Кишилар    ахлат ташлайдилар, атроф-муҳитни ифлослантирадилар, қизил китобга киритилган гуллар ва ўсимликларни юлиб ташлайдилар, тақиқланган жойларда гулхан ёқиб, уни ўчирмайдилар.  Бу  эса ёнғин хавфини туғдиради.

Экология вазирлиги Ўзбекистон аҳолисига уларни ўраб турган табиатга инсонпарварлик ва масъулият билан муносабатда бўлиш ҳамда  қатъий  қоидаларга қатъий риоя қилишни сўраб мурожаат қилган:

  • маиший чиқиндиларни қолдирмаслик, уларни олиб чиқиш;

  • ёнғин пайтида кул ва бошқа ёнувчан моддаларни ўчириш;

  • яшил зоналарда ўсимликларни  юлмаслик;

  • ўсимликлар ва гулларни, хусусан, қизил китобга киритилган лолаларни йиғмаслик;

  • ёввойи ҳайвонларга зарар етказмаслик.

Қоидабузарлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддалари асосида жазоланади.

"Агар сиз дам олиш жойларида экологик бузилишларга дуч келсангиз, экология вазирлигининг  71 207-11-07 рақамига, Ички ишлар вазирлиги ёки миллий гвардия рақамига мурожаат қилинг. Эсингизда бўлсин, биз ҳаммамиз атроф – муҳитни муҳофаза қилиш учун бир хил даражада масъулмиз", - дея хабар бермоқда Экология вазирлиги.   

 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.