Қизиқчи Ортиқ Султонов лавозимга тайинланди


Санъаткор Ортиқ Султонов Самарқанд шаҳар маданият бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги вакили Абдужаббор Пўлатов хабар берди.

Ургутлик кулги ва сўз устаси 1992 йилда Тошкент давлат санъат институтининг театр ва кино йўналишини тамомлаган.
О.Султонов санъатшунослик фанлари номзоди. У дастлабки меҳнат фаолиятини Самарқанд мусиқали драма театри актёри сифатида бошлаган.


Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ёшлар» телеканали, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телеканали режиссёри бўлиб ишлаган.

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг