» » «UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...

«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси «UzAuto Motors» АЖда қонун ҳужжатлари талаблари асосида текшириш ўтказилганлиги, бунинг натижасида корхонани енгил автомобиллар нархини асоссиз оширган деб топиб, машина баҳоларини тушириш ва ортиқча олинган маблағни истеъмолчиларга қайтариш вазифасини юклаганди.

Ўз навбатида «UzAvto Motors» АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят аризаси киритиб, қўмита махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш буйича 19.08.2020 йилдаги қарорини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраганди.

Қарийиб бир ой давом этган суд мажлиси бугун якунига етди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори билан аризачи «UzAuto Motors» АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилди.

Қисқаси, «UzAuto Motors» АЖ судда ютди.

Агар суднинг мазкур қарори жавобгар томоннинг шикояти асосида юқори инстанцияларда ҳам кўрилиб, ўзгаришсиз қолдирилса, монопол корхона ишлаб чиқараётган автомобилларнинг оширилган нархи шу ҳолича қолаверади. Яқин келажакда эса нархлар янаям кўтарилмаслигига кафолат йўқ.

Суд қароридан «UzAuto Motors» АЖдан бошқа ҳеч кимнинг, хусусан, истеъмолчиларнинг хурсанд бўлмаслиги эҳтимоли юз фоизга тенг. Чунки ўзимизда ишлаб чиқарилаётган машиналарнинг на нархи, на сифати мақтанишга арзигулик?! Юртдошларимизнинг эса «UzAuto Motors» аталмиш монопол корхона маҳсулотидан бошқасини сотиб олиш имконияти чегараланган.

Шундай экан, адолат қарор топди, дейишга тил борадими?!

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
09:05
Халқаро ташкилот COVID-19нинг учинчи тўлқинидан огоҳлантирмоқда
09:04
Андижонда мактаб ўқувчилари устки кийимсиз совуққа олиб чиқилди
09:03
Трампнинг мағлубиятини башорат қилган экстрасенс COVIDнинг қачон тугашини маълум қилди
09:02
«International Job Organization» ХБА раҳбари устидан суд бошланди. Жабрланувчилар 2600дан ортиқ
12:42
2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?
12:40
Хитой эмасми? COVID-19 пайдо бўлган жой баҳс келтириб чиқармоқда
12:38
Ўзбекистоннинг чет элга автомобил экспорти ошди
12:34
Электр энергияси ва газ ўчганда кимга мурожаат қилиш керак?
12:30
Светлана Ортиқова сенаторга эътироз билдирди: прокурорлар «лайлак ҳайдаб» юргани йўқ...
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР