» » Айрим жарималар камайтирилиши мумкин

Айрим жарималар камайтирилиши мумкин


Олий Мажлиснинг уч нафар депутати йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид айрим жавобгарлик чораларини енгиллаштиришни таклиф этмоқда.

Kun.uzнинг хабар беришича, депутатлар – Э.Салихов, Ф.Ашматов ва К.Тожиев ишлаб чиққан қонун лойиҳасида қуйидаги таклифлар илгари сурилган:

  • Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим турдаги қоидабузарликларга нисбатан базавий ҳисоблашнинг «энг кам» ва «энг кўп» миқдорда белгиланган жарималарнинг минимал даражасини қўллаш;
  • такроран содир этилган баъзи ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарималар миқдорини камайтириш;
  • айрим ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарималар миқдорини оқибатидан келиб чиққан ҳолда белгилаш.

Бундан ташқари, ҳукуматнинг айрим қарорларига ҳам қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда:

  • автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъи назар, республиканинг исталган ҳудудида техник кўрикдан ўтказишга рухсат бериш;
  • ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш жараёнларида инсон омилини камайтиришга қаратилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
  • ҳайдовчилик гувоҳномаларини йўқотган (ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) шахсларга дубликат бериш тартибини соддалаштириш.

Ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритилиб, сиёсий партиялар фракциялари муҳокамаларидан сўнг, Қонунчилик палатаси ялпи мажлисларида уч ўқишда кўриб чиқилади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

12:59
Маънавият - ўзликни англашдир
11:21
Ўзбекистон–Тожикистон чегаралари қачон очилади?
11:20
Дунёдаги энг кўп сотилган смартфонлар рўйхати эълон қилинди
11:15
"Женоа"нинг 7 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига "Интер" чек қўйди
11:14
ҚҚС суммасининг ноқонуний ҳисобга олингани 98,4 фоиз ҳолатда тасдиқланди
11:11
Қароқчилар томонидан ўғирлаб кетилган 317 ўқувчи қиз қутқарилди
11:10
Бугун Тошкентда баҳор паради бўлиб ўтади
11:09
Маҳаллаларда «Электрон кузатув маскан»лари ташкил этилади
11:08
Бугундан тадбиркорларга йўлларда қоидабузарликларни аниқловчи камераларни ўрнатишга рухсат берилди
10:38
Ўзбек заъфаронини экиш майдонлари ва ишлаб чиқариш ҳажми янада кенгайтирилади
14:01
Ўйин: Масжидул-Ҳаром манзарасини тиклаймиз
12:56
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?
12:54
"Беш кундандан бери комада ётган" санъат институти талабаси ҳақида маълумот берилди
12:52
“Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс ушланди
12:49
Юртимизда кореялик фирибгар одамларни алдаб юрибди
12:47
Расул Кушербаев президентликка номзодини қўядими деган саволга нуқта қўйди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР