«Коронавирус жиддий ўзгаришга учраяпти» — ЖССТ вакили

«Коронавирус жиддий ўзгаришга учраяпти» — ЖССТ вакили

Sars-Cov-2 коронавируси аста-секин эндемик (маҳаллий) бўлиб бормоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) шошилинч касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове маълум қилди.

Эндемик касаллик—минтақада кенг тарқалган касалликдир. Мутахассиснинг таъкидлашича, вируснинг бундай ўзгариши ҳақида ҳозирча бир аниқ гап айтиш, шунингдек, янги турлари ҳақида ҳам ҳеч қандай тахминларни илгари суриш мумкин эмас.

Аввалроқ ЖССТ ўтган суткада деярли 3,4 миллион киши коронавирус билан касалланганини айтиб ўтган эди, бу пандемия давридаги рекорд даражаги кунлик кўрсаткичдир.

Умумий ҳисобда, пандемия бошланганидан бери касалланганлар сони 312 173 462 нафарни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ «омикрон» штаммининг кутилмаган хусусияти ҳақида маълумот берилганди.