» » ДХА аралашгач...

ДХА аралашгач...

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга субсидиялар беришни йўлга қўйилди.

Субсидия берилиши учун авваламбор масъул органлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия ариза берувчиларга мезонлар бўйича балл беради.

Масъул органлар — ички ишлар бўлими, молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, бандликка кўмаклашиш маркази, кадастр корхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари, иштирок этувчи тижорат банклари. Буларнинг ҳаммаси ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳаққоний эканлигини текшириш учун керак.

Ижтимоий мезонлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашга хизмат қилади. Балл тўплаш учун мезонларга талабгор ва (ёки) унинг оиласининг даромади (шаҳар ва қишлоқ жойлари учун алоҳида кўрсаткичлар белгиланган), турар жой мақоми (ижара ёки шахсий мулк), ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар (меҳнат мигрантлари, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз аёллар ва ҳоказо), шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинган.

Жиззах шаҳридаги Қассоблик маҳалласида яшовчи Д.Зокиров ҳам жорий йилнинг 13 май куни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Жиззах шаҳар субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияга ҳамда масъул ташкилотларга мурожаат қилган.

Бироқ, ушбу мурожаат юзасидан ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш бўйича масъул ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларда белгиланган муддатларда онлайн электрон шаклда маълумотлар бириктирилмаган.

Бу эса, мурожаатингизни белгиланган муддатда комиссия томонидан кўриб чиқилмаслигига сабаб бўлган.

Шундан сўнг фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонасига мурожаат қилади. Ушбу мурожаат тегишли тартибда Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Мазкур қонунбузилиш ҳолати юзасидан масъул ташкилотлар, Жиззах вилоят молия бошқармасига, Жиззах вилоят ички ишлар бошқармасига, Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига, Жиззах шаҳар ҳокимлигига “Қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида”ги тақдимномалар киритилди.

 Б.Олимжонов  - ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:03
Қоидабузарлигини TikTok аккаунтига жойлаб мақтанган эрка ўғил жаримага тортилди
13:02
«Telegram»да янгилик! Энди изоҳлар қолдириш мумкин
13:00
Тошкентда депутат қўлга олинди
12:50
Қўшалоқ байрам муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев
13:07
1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади
12:56
Одам савдоси: сотилган тақдирлар
09:46
“Авифавир” препаратини қаердан, неча сўмга олса бўлади?
09:37
Энди “Бўри”га ким овоз беради?
09:29
Ўзбекистонда магистратура имтиҳон жавоблари нега кечикаётганлиги тўғрисида изоҳ берилди
09:27
Суперлиганинг 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди
09:26
Нурмат Отабеков: «Бу эпидемик мавсумда COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли йўқ»
09:25
Петр Чехни ҳайратда қолдирган ва 6 йил аввал ишсиз юрган «Челси»нинг янги дарвозабони Эдуард Менди ҳақида
09:23
Ўзбекистонда 99% бензин четдан импорт қилинмоқда
09:22
Йўловчи ташиш тақиқланганини айтиб тамагирлик қилиб юрган шахс ушланди
09:21
Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилидан имтиҳон топширилади. Имтиҳон пулли бўлади
09:20
Қувайтнинг янги амири маълум бўлди: мамлакатда 40 кун мотам
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР