Озарбайжон ва Арманистон ўртасида яна қуролли тўқнашув юзага келди

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида яна қуролли тўқнашув юзага келди

Бугун тунда, 13 сентябрга ўтар кечаси Арманистон ва Озарбайжон чегарасида қуролли можаро юз берди.

Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Қуролли кучларини чегарадаги арман аҳоли пунктларини ўққа тутишда, ўз навбатида, Озарбайжон ҳукумати Ереванни чегаранинг Дашкесан, Калбажар ва Лочин йўналишларидаги «кенг кўламли диверсия»да айблади.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, арман томони шахсий таркиб ва ҳарбий техника бўйича талофат кўрган. Ереван томони йўқотишлар борлигини тасдиқлаган.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия президенти Владимир Путин ҳамда Франция президенти Эммануэл Макрон билан телефон орқали мулоқот қилган.

Қайд этилишича, Арманистон Хавфсизлик кенгаши Озарбайжон билан чегарадаги вазият кескинлашгани муносабати билан Россиядан ёрдам сўраб мурожаат қилишга қарор қилган.

Бундан ташқари, расмий Ереван Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотига ҳам мурожаат қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Ереван ва Боку ўртасида Тоғли Қорабоғ учун можаро 2020 йилнинг ёзида авж олганди.