Тошкентда нега лойли қор ёққанига изоҳ берилди

Тошкентда нега лойли қор ёққанига изоҳ берилди

Бугун Тошкентда лойли қор ёққани бўйича хабар берилганди. Гидрометеорология маркази ушбу ҳодиса юзасида кичик тадқиқотини эълон қилди.

«17 ноябрь 6:00 да Тошкент шаҳрида ифлос қор ёғди. 10:30 да қор қатлами 12 смни ташкил этди. pH (кислоталилик), электр ўтказгичлилик ва ион таркибини аниқлаш учун қордан намуналар олинди. Қор намуналари олинганда ифлосланган қор қатламлари (қизғиш лой ранги) кузатилди», дейилади унда.

Ифлосланган қор ёғишига 4 ноябрда Қозоғистон жанубида ва 16 ноябрда Бухоро вилоятида кузатилган қум бўронлари сабаб бўлган. Aгар Тошкентда 14 ноябрда ёғинлар ёғиб ҳаво тозаланган бўлса, Бухоро вилоятида эса ёғинлар бўлмади. 17 ноябрда республиканинг бутун худудига шамолнинг тезлашиши ва баъзи жойларда қумли бўрон билан совуқ нам ҳаво массаси кириб келди.

Шамол тезлигидан кўтарилган чанг масофага кўчди ва тупроқ ва қум рангини бўяб Тошкент шаҳрига чўкди.

Aтмосфера ҳавоси таҳлил натижалари кўрсаткичлари: қорнинг pH-9,6 ни ташкил этди-ишқорли муҳит. Одатда pH-7 бўлади. Электр ўтказувчанлик 73,2, бу анионлар ва катионларнинг унча катта бўлмаган концентрациясидан далолат бўлади ва инсон саломатлигига зиён етказмайди, дейилади изоҳда.