Аккаунт очиш


» » Марғилонда ёнаётган «Damas» ичида ҳайдовчи қолиб кетди

Марғилонда ёнаётган «Damas» ичида ҳайдовчи қолиб кетди

15 дек 2021, 11:15
Ҳодисалар
611
0
Марғилонда ёнаётган «Damas» ичида ҳайдовчи қолиб кетди

2021 йил 14 декабрь куни соат 20:00 ларда, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган «Ёғду» қахвахонаси рўпарасида аянчли ЙҲТ содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Р.Х. «Damas» русумли автомобилни бошқараётиб, чапга бурилиш вақтида рўпарадан келаётган ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган «Cobalt» русумли автомобилни ўтказиб юбормаганлиги оқибатида тўқнашув содир бўлган.

Зарб оқибатида «Damas» автомобилида ёнғин юзага келган ва бундан «Cobalt» ҳам зарар кўрган. Ҳодиса натижасида «Damas» ҳайдовчиси 30 ёшли Р.Х. тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Ўхшаш янгиликлар:

Фикр-мулоҳазалар
Қолдириладиган изоҳнинг минимал миқдори - 50 та белгидан кам бўлмаслиги керак. Фикрлар модерациядан ўтади
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив