Жиззах шаҳрида автобус 7 та автомобил билан тўқнашиб кетди (видео)

Улашиш:

2023 йил 17 январь куни соат 21:00 ларда Жиззах шаҳар “Мустақиллик шоҳ” кўчасида, “ANKAI” русумли “Жиззах автотранс сервис” МЧЖга қарашли йўловчи ташувчи автобусни йўловчиларсиз бошқариб кетаётган ҳайдовчи А.Н. ҳаракат давомида чарчоқ аломати бўлиб, ухлаб қолиши оқибатида рул бошқарувини йўқотиб “JizzaxPlasTex” корхонаси олдидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасида ўзи билан бир йўналишда олдинда навбат кутиб тўхтаб турган: 

“Damas” русумли автомобилнинг орқа қисмига келиб урилиши натижасида “Damas” автомобили йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилиб кетган ҳамда автобус ҳаракатини давом эттириб, 3 та “Nexia-2” русумли, 1 та “Nexia-3” русумли, 1 та “Lacetti” ва 1 та “Cobalt” русумли автомобилларга, жами 7 та транспорт воситаларига тўқнашиб ЙТҲ содир этган. 

 ЙТҲ натижасида “Damas” автомобили ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор тартибда даволаниш учун яшаш манзилига юборилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.


2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.