» » Ўзбекистонда Nike ва Adidas кроссовкаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Маҳаллий бозорда фақат 20 фоизи қолади

Ўзбекистонда Nike ва Adidas кроссовкаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Маҳаллий бозорда фақат 20 фоизи қолади


Ўзбекистонда Nike ва Adidas кроссовкаларини  ишлаб  чиқариш лойиҳаси амалга  оширилади.  Маҳаллий  бозорда фақат  20  фоизи қолади. Бу ҳақида  "Экономическое обозрение"  журналига  ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz хабар бермоқда.

«Nike» ва «Adidas» кроссовкаларини ишлаб чиқарувчи линия 2021 йил 4-чорагида ишга тушиб, 2022 йилнинг 3-чорагида тўлиқ қувватда ишлай бошлайди. Заводда йилига жами 3 миллион жуфт спорт пойабзали ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Завод  қурилиши  учун  «SinoInternational» МЧЖ корхонасига Aндижон вилояти Aсака туманидан 1 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, ҳозирда   дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилган. Корхона 2020 йилнинг 4-чорагида ишга тушган. Ҳозирда  синов тариқасида 1 ойда 40 минг жуфт болалар ва ўсмирлар кроссовкалари  маҳаллий бренд  остида ишлаб чиқарилмоқда.

Хорижий инвестор  томонидан  12 миллион AҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтириш белгиланган. Ҳозирда 6 миллион AҚШ долларлик инвестиция киритилган.

 Хитойда  коронавирус пандемияси тўлиқ бартараф этилгач,  инвестор Nike ва Adidas кроссовкаларини  ишлаб чиқариш учун қолган  дастгоҳларни олиб  келади.

 Режага кўра,  тайёр маҳсулотнинг 50  фоизи Марказий Осиё давлатларига, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш ҳисобидан 30  фоизи  бошқа мамлакатларга экспорт қилинади,  20  фоизи   эса маҳаллий бозорда сотилади. 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:39
Аёлга эҳтиром, аёлга ҳурмат
14:36
Байрам арафасида - фахрий солиқчилар хонадонида бўлинди
14:32
Жиззахда ўғри аёлга нисбатан юритилган жиноят иши ярашувга асосан тугатилди
14:04
100 минг дарахт акцияси бўйича «яшил ташаббус» ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан давом эттирилди
12:38
Новқа ота зиёратгоҳи (Видео)
19:43
Ҳисобчи аёлларга Давлат солиқ қўмитаси раисининг ташаккурномалари топширилди
11:29
«ОАВ ходимларининг давлат идоралари томонидан мукофотланишига қаршиман» — Акмал Бурҳонов
11:24
Отабек Умаровнинг аварияга учраши тафсилотлари маълум бўлди
11:23
Пахтачилик ота икки фарзанди учун алимент ўрнига уй ҳадя қилди
09:18
Тадбиркорлар учун интерактив хизмат: текширувлар ҳақида Телеграм-бот орқали бепул маълумот олинг
16:43
Зафаробод тумани ҳокими "Чимқўрғон"ни ободонлаштириш учун қишлоқга кўчиб ўтди
14:48
Россияда ўзбек тилидаги 12 та телеканал ўз кўрсатувларини бошлайди
14:46
Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолди - сурат ҳаммани кулдирди
14:44
Ипотека кредити бўйича катта имтиёзлар берилади
14:43
Давлат органларида монополияга қарши курашиш тизими жорий этилади
14:42
Меҳнат муҳожирлиги учун энг яхши мамлакат номи очиқланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР