Ўзбекистон Қаҳрамонининг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Поделиться:

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротованинг вафот этганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, Лола Муротова айни пайтда вилоят шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида оғир стабил аҳволда бўлиб, Республикамизнинг тажрибали шифокорлари томонидан керакли муолажалар олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова қаттиқ бетоб бўлиб қолгани маълум қилинганди.

2023 GrandMedia. Все права защищены.