Энди пойтахт ва қўшни вилоятларга бориб даволанишларга ҳожат қолмади

Улашиш:

Бугун Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида вилоят ҳокимини ўринбосари Ф. Жўрақулов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи О. Махмудова, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази директори Х. Фозилов, Ўзбекистон республикаси фанлар академияси академиги, Ўзбекистон қаҳрамони Р. Қурбонов, вилоят, шаҳар ва туман тиббиёт муассасалари раҳбарлари, фахрий тиббиётчилар, вилоят ва Жиззах шаҳар фаоллари иштирок этишди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи О. Махмудова Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази директори Х. Фозилов ҳамроҳлигида рамзий лентани қирқиб марказни очиб берди.

Шундан сўнг, меҳмонлар марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Шу ўринда қайд этиш жоизким 2017 йилда Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази қошида 20 ўринга мўлжалланган Вилоят кардиология маркази ташкил этиш режалаштирилган. 2018 йил 30-31 март кунлари ҳурматли Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи доирасида ушбу марказни 100 ўринга айлантириб, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиалининг ташкил этиш бўйича таклиф берадилар. Натижада икки қаватли кардиология маркази уч қаватга айлантирилди. Ва мана шундай кўркам ва замонавий бино қад ростлади. Ҳозиргача қариб 14 миллиард сўмлик тиббий жиҳозлар билан таъминланди.

Филиалда беморларнинг стационар даволаниши ва диагностикаси учун барча шароитлар мавжуд. Шошилинч ҳолатларда беморларга зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида филиалда 6 ўринли кардиореанимация бўлими фаолият кўрсатмоқда. Барча юрак, қон-томир хасталикликларига чалинган беморлар энди ушбу марказда даволанадилар. Беморларнинг энди пойтахт ва қўшни вилоятларга бориб даволанишларига ҳожат қолмади. Филиал жамоаси тиббиёт фанлари номзади тажрибали шифокор Нурали Қурбонов бошчилигида жаҳон андозаларига мос равишда юқори технологик жарроҳлик амалиётларини вилоят шароитида амалга ошириш, халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, пировардида халқимизнинг бугунги ислоҳотлардан рози қилишни мақсад қилган.

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборот хизмати.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.