Ислом Каримов тақдирлаган 95 нафар қаҳрамон кимлар эди?

Улашиш:

"1995 йилдан 2016 йилгача «Ўзбекистон Қаҳрамони» мукофотини олганлар 95 нафарни ташкил қилади. Шулардан аёл қаҳрамонлар 15 нафар.

Биринчи «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони биринчи Президент Ислом Каримовга берилган. Ўзбекистоннинг Олий мукофоти энг кўп 1999 йилда 9 кишига берилган.
Шавкат Мирзиёев президентлик даврида фақат 2019 йилдагина уч нафар шахс (Муса Ерниязов, Лола Муротова ва Хасан Нормуродов)га ушбу олий мукофот насиб этган",-дея хабар бермоқда Рост24

2017, 2018 ва 2020 йилда "Ўзбекистон Қаҳрамони" ҳеч кимга берилмади. 2020 йилда берилганда шифокорлар олиши мумкин эди.

Мукофотга лойиқ топилган соҳалар вакиллари:
Қишлоқ хўжалиги ходимлари– 27 нафар
Кончилик– 9 нафар
Техник ходим– 11 нафар
Ўқитувчи– 10 нафар
Шифокор– 7 нафар
Темир йўл ходимлари– 6 нафар
Ҳунарманд– 5 нафар
Ёзувчи– 3 нафар
Шоир– 3 нафар
Тарбиячи– 1 нафар
Актёр– 1 нафар
Олим– 1 нафар
Сиёсатчи– 1 нафар
Ҳоким– 2 нафар

Эслатма: «Ўзбекистон Қаҳрамони» — Ўзбекистоннинг олий даражадаги унвони. 1994 йил 5 майда таъсис этилган. Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади. Унвон айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам берилиши мумкин

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.