2020 йилда Ўзбекистонда неча нафар шахс судда оқлангани очиқланди

Улашиш:

 Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2020 йилда жиноят ишлари бўйича судлар кўриб чиққан ишлар бўйича ахборот берди. Унга кўра, 2020 йилда:

- жами 38 149 нафар шахсга нисбатан 30 284 та иш кўриб чиқилган;  
- 781 нафар шахс оқланган ва реабилитасия қилинган;
- судланган шахслар сони 27 999 нафар;
- озодликдан махрум қилинганлар 7 110 нафар;
- 1 051 нафар шахс шартли ҳукм қилинган;
- 19 838 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган.

Судланган шахсларнинг 24 972 нафари эркаклар, 3 027 нафари аёллар, 10 371 нафари ёшлар (шу жумладан 499 нафари вояга етмаганлар) ва 908 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.