«Тез ёрдам»га радиоалоқа ускуналари ва GPS-трекерлар ўрнатилади

«Тез ёрдам»га радиоалоқа ускуналари ва GPS-трекерлар ўрнатилади

«Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, жойларда тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури белгиланди.

Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг ҳудудий филиаллари замонавий бино ва иншоотлар билан таъминланади.

Республика тез тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиаллари ва «Call-марказ»лар жиҳозланади, инфратузилмаси яратилади.

Марказий туман (шаҳар) шифохоналари қабулхоналари шошилинч хизмат кўрсатишга ва юқори технологик тиббий жиҳозлар ўрнатишга мослаштирилади.

Тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига радиоалоқа воситалари ва GPS-трекерлар ўрнатилади.

Тез тиббий ёрдам бригадалари планшетлар билан таъминланади.

скачать dle 12.0


Flag Counter