Жорий йилнинг 13 июль куни Вилоят ФВБнинг навбатчилик кисмига, Андижон шаҳаридаги Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказидан хабар келиб тушган.
Унга кўра Шаҳрихон тумани, «Оқ кўприк» махалласида яшовчи, 2006 йилда туғилган фуқаро, Н.И. Марҳамат туманидаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида иш фаолият олиб бораётган вактда, ўзининг эътиборсизлиги туфайли ўнг қўлини ошхона гўшт қиймалагичи тортиб кетган.
Шундан сўнг фуқаро Республика шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган ва махсус темир кесувчи асбоб ускуналар ёрдамида қўли чиқариб олинган.
Жарроҳлар билан ўтказилган ушбу жараён бартараф этилишига, сал кам бир соат вақт талаб этган. Ҳозирда жабрланувчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимида даволанмоқда.