Андижонда оммавий заҳарланиш содир бўлди

Улашиш:

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида бир неча киши овқатдан заҳарланди.

Жорий йилнинг 6 июл куни соат 12:10 ларда туман юқумли касалликлар шифохонасига Қўрғонтепа туман Ижтимоят МФЙ Бўстон кўчаси 170-уйда истиқомат қилувчи 11.02.2006 йилда туғилган фуқаро Ғ. М ўзида кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва ич кетиши шикоятлари билан мурожаат қилган.

Беморга зарурий тиббий муолажалар ўтказилиб, касаллик сабаблари ўрганилганда, бемор 2022 йил 5 июль куни туман марказида жойлашган «FRESH FOOD 2020» оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасидан нонбyргер сотиб олиб истеъмол қилгани маълум бўлган.

Шу куннинг ўзида соат 18:30 га қадар яна 16 нафар фуқаро юқоридаги шикоятлар билан туман юқумли касалликлар шифохонасигага мурожаат қилишган.

Барча беморларнинг ошқозони ювилиб зарурий тиббий муолажалар ўтказилган. Ҳозирда уларнинг умумий аҳволи қониқарли. Беморларга «ўткир гастроэнтерит» ташхиси қўйилди.

2022 йил 6 июль 23:00 ҳолатига шифохонада жами 37 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 17 нафари даволанмоқда, қолган 20 нафари умумий ҳолатига кўра тиббий кузатувга олинган. 

Касалликка сабаб бўлган омилларни аниқлаш мақсадида «FRESH FOOD 2020» оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасида эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Корхонасига қарашли 3 та шохобча фаолияти шу кунинг ўзида вақтинчалик тўхтатилди ва маҳсулотлар тайёрлаш хонаси ҳамда омборхонадаги маҳсулотлардан намуналар олиниб, Қўрғонтепа туман Санэпидхизмат лабораториясига текшириш учун юборилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.