Дори воситалари рекламаси бўйича қандай чекловлар кучга кирди?

Дори воситалари рекламаси бўйича қандай чекловлар кучга кирди?

“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасида белгиланган дори воситалари рекламаси бўйича бир қанча чекловлар кучга кирди. Қонунга кўра, бугундан бошлаб қуйидагилар тақиқланди:

????фақат шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари;
????таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд дори воситалари;
????Юртимизда қўллаш учун рухсат этилмаган ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситалари рекламаси мумкин эмас.

❌????????‍⚕️ Дорилар рекламасида таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши мумкин эмас.

❗️Рекламаларда олимлар ва тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, шунингдек алоҳида шахсларнинг миннатдорлиги ва дори воситасининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш ҳам тақиқланади.