Жиззах вилоятида мавжуд 425 та дорихонанинг 24 соатлик иш режимида фаолият олиб борилиши ташкиллаштирилган. “Дори-дармон” МЧЖга маҳаллий бюджетдан захира яратилиши учун йил охиригача 2.0 млрд. сўм фоизсиз субсидия маблағи ажратилди. Айни пайтда барча дорихоналарда 61 турдаги дори-дармон воситаларининг 3 ойлик захирасини яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Дорихона мавжуд бўлмаган ҳудудлар ва бориш қийин бўлган чекка қишлоқлардаги қишлоқ врачлик пунктларида дори воситалари сотуви йўлга қўйилди. Бу фаолият вилоят “Дори-дармон” МЧЖнинг кичик филиалларини ташкил этиш ҳисобига йўлга қўйилди. 8 та кўчма автодорихона ташкил этилди.
Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан барча дорихоналардан тасдиқланган рўйхат асосида мавжуд бўлиши шарт бўлган зарурий дори-дармон воситаларининг доимий савдода бўлиши, захирасини шакиллантириш ҳамда дори воситалари нархининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик тўғрисида кафолат хатлари олинди.
Вилоят ДСБ Ахборот хизмати