Кўп миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, Тошкент туманида фуқаро Х.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 5 000 дона “Гепарин” дори воситасини дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида харидорга 20 000 АҚШ долларига, худди шундай Янгийўл туманида фуқаро И.И. 8 000 дона “HepaCare” номли дори воситасини 148,8 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Х.Н. ва И.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.