Қалбаки купюраларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Х. қалбаки 8 300 АҚШ долларини фуқаро Э.И.га 4 150 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро А.К. “G.B.” меҳмонхонада хизмат фаолиятини олиб бораётган Д.П.га қалбаки 500 АҚШ долларини 5,2 млн сўмга сотганлиги аниқланган.

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Д.А. ва М.Х. Янгийўл шаҳар деҳқон бозорида амалга оширган хариди учун ЯТТ “К.И.”нинг сотувчиси Д.А.га 2 дона 50 купюрали қалбаки АҚШ доллари берганлиги аниқланиб, уларнинг ёнидан қалбаки 300 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.