Икки қаватли уй қургунча, ертўлали уй қуриб, ўша ерда яшашга шароит қилсанг бўлмасми?

Икки қаватли уй қургунча, ертўлали уй қуриб, ўша ерда яшашга шароит қилсанг бўлмасми?

Уйга келдим, туш пайтидан бери ток йўқ экан. Бир мижозим минг хавотир билан қўнғироқ қиляпти: иситиш тизимимиз ток йўқлиги учун ўчди, яхлаб қолса нима қиламан деб. Иншааллоҳ ҳеч нима қилмайди деб овутдим, суҳбат охирида совуқни яхши ўтказиб олинг деб хайрлашдик...

Ўйлаб қолдим, йил бўйи ишлайди, тиним билмайди, қийналиб пул топади-ю, топганини фалон пуллик "жентра"-ю, данғиллама икки қаватли уйларга сарфлайдиган ўзбегим...

Эй инсон!, деб ҳайқиргим келади баъзида, шунча қийинчилик билан қилганларингни роҳатини қачон кўрасан? Ўйлаб, ақл ила иш қилсанг бўлмайдими? Икки қават қургунча, ертўлали уй қуриб, хоналарга бўлиб ўша ерда яшашга (ҳеч йўқ қаттиқ совуқ ва иссиқ кунлар) шароит қилсанг бўлмасми?
Аллоҳнинг буюк неьмати - ердан унумли фойдалангин. Шунда қиш кунлари иссиқ уйда, ёз кунлари эса илиқ хоналарда яшар эдинг. Совуқ кунларинг уй ичида ҳам қалин кийимлар билан ўтиб кетаверадими?
Ёшлигимдан ният қилганман: бутун ҳовлимнинг ери тагига уй қураман, келган одам уйинг қани?! Деб ҳайрон қолади. Ҳовлида фақат меҳмонхона ва ошхоналар бўлади холос, деб.
Тахминан 15-20 йилларда газимиз тугайди, ҳозирдан шунга мос уй қураверинглар...