» » Бугунги кунда Жиззахда коронавирусдан қанча бемор даволанаётгани ойдинлашди (видео)

Бугунги кунда Жиззахда коронавирусдан қанча бемор даволанаётгани ойдинлашди (видео)

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Вилоят аҳолиси ўртасида 2021 йилнинг 1 январидан 16 май кунига жами 309 нафар беморларда коронавирус касаллиги лабораторик тасдиқланган. 309 нафар беморларнинг 250 нафари 81.0 % тиббий назоратдан чиқарилган.

Бугунги кунда жами 59 нафар беморнинг 9 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасида (Жиззах шаҳрида 5 та, Ғаллаорол туманида 1 та, Форишда 1 нафар, Ш.Рашидов туманида 2 нафар  уй шароитида 50 нафар (Жиззах шахрида 19  нафар, Бахмал туманида 5 нафар,  Ғаллаорол туманида 3 нафар, Мирзачўл туманида 7 та, Пахтакор туманида 3 та, Ш.Рашидов туманида 13 нафар) коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тиббий назоратга олинган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Муҳитдинова Миннигул маълумот берди.

           

2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилоятига эпидемик вазият нохуш бўлган давлатлардан келган ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлган жами 6735 нафар фуқаролар, жумладан 39 нафар хорижий давлатлардан келган фуқаролар устидан тиббий назорат ўрнатилган. Ушбу фуқароларнинг 5677 нафарида тиббий кузатув муддати тугаганлиги сабабли назоратдан чиқарилган, жами 1058 нафар фуқаролар тиббий назоратда бўлиб, уларнинг 677 нафари бемор билан мулоқотда бўлганлар,      381 нафар чет элдан келган фукаролар устидан тиббий кузатув ишлари давом этмоқда.

Жами 59 нафар бемор 43 та хонадонда бўлиб, уларнинг 9 нафари шифохонада, 50 нафари уй шароитида даволанмоқда. Беморлар билан мулоқотда бўлган 198 нафар фуқаролар тиббий назоратга олинган. Иш ва ўқиш жойларида 302 нафар фуқаролар тиббий кузатувда.

2021 йилнинг 17 май  кунига кадар авиақатновлар орқали келган 18 нафар,  бемор билан мулоқатда бўлган 32 нафар фуқаролар устидан уй шароитида карантин кузатув ишлари ўрнатилди.

2020 йилнинг 1 апрелидан 2021 йилнинг 17 майига кадар вилоят бўйича жами 543310 та коронавирусга тест  таҳлиллари ўтказилган, бир кунда 770 та,  17 май куни  касаллик лабораторияда тасдиқланмаган.

Жами бугунги кунга қадар вилоятга 32 000 доза "Astra Zeneca", 84800 доза "ZF UZ-2001" ва 900 доза "СПУТНИК V" вакциналари олиб келинган бўлиб 1 ва 2  босқич эмлашларни ўтказиш учун жойларга  жами 81166 доза,  шу жумладан 32 000 "Astra Zeneca", 48266 доза "ZF UZ-2001" ва   900 доза "СПУТНИК V" вакциналари тарқатилган.

  • 12 май куни ҳолатига олинган вакцинага нисбатан 1 босқич эмлашлар билан жами 46953 нафар (97.3%), шу жумладан 17002 нафар (45.1%)65 ёшдан катталар, 9527 нафар (51.6%) тиббий ходимлар, 15235 нафар (43.3%) ўқитувчилар, 2968 нафар (7.7%) сурункали касалликлари бор бўлган фуқаролар, 2064 нафар (23.4%) МТМ тарбиячилари ва 157 нафар миллий гвардия ходимлари эмлашлар билан қамраб олинди.
  • 1 май кунидан бошлаб 2 босқич эмлашлар Жиззах шаҳрида, 4 май куни Ш.Рашидов ва кейинчалик барча туманларда бошланган бўлиб, жами 11456 нафар, шу жумладан 7434 таси 65 ёшдан юқори, 4022 нафар тиббий ходимлар эмлашлар билан қамраб олинди.     
  • 12 май куни қолдиқда  50382 доза "ZF UZ-2001", 8380 доза "Astra Zeneca" ва 450 доза  "СПУТНИК V" вакциналари мавжуд бўлиб эмлаш тадбирлари давом этмоқда.

Вилоятда жами 550 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб 2021 йил 17 май куни холатига 20 та умумтаълим мактабларидаги ўқувчи ва ўқитувчилари ўртасида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли  уларнинг фаолияти вақтинчалик онлайн тизимига ўтказилган.

Шунингдек, Жиззах шаҳридаги “Умид” ихтисослаштирилган мактаб интернати 5 май кунигача, М.Зокиров номли академик лицей 7 майгача, педагогика олийгоҳининг математика ва информатика факультети 9 майгача, педагогика институтининг асосий биноси 14 майгача онлайн тизимига ўтказилган эди.

Вилоятда жами 202 та давлат мактабгача таълим муассасалари мавжуд бўлиб уларнинг 182 таси фаолият кўрсатмоқда. Қолган МТМларида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Республика махсус комиссиясининг 69-сонли баённомаси ижроси юзасидан 38 та МТМларида карантин тадбирларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан МТМ бўлимлари мудирларига керакли тавсиялар берилди.

Шу бугунги кунга қадар ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда 43т а бозорларда, 56 та йирик савдо мажмуаларида, 306 та умумий овқатланиш шахобчалари, 101 та жомеъе масжидларида, 494 та ижтимоий соха объектларида ўрганишлар ўтказилган бўлиб жами 1012 та расмий огоҳлантириш хатлари берилиб, бажарилиши бўйича тилхатлар олинган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
17:12
Жиззахда “Арбитраж гуруҳи” аъзолари зиммасидаги вазифалар тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР