Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди

Улашиш:

2020 йил 11 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 747 (+202) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 46 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида ҳамда 7 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Мирзо Улугбек туманида яшаган 63 ёшли Ш.Й. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 57 ёшли Х.Қ. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 526 нафар, Тошкент вилоятида 136 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 10 нафардан, Фарғона вилоятида 3 нафар, жами 712 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 23 704 (+712) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (74 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 7 839 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.