Жиззахда ЙТҲ содир этган маст ҳайдовчи вафот этди

Жиззахда ЙТҲ содир этган маст ҳайдовчи вафот этди

У бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон ариққа бориб урилган ва оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича 2022 йил 5 март куни соат 21:10 ларда Жиззах вилояти Зафаробод туманидан ўтган 4Р-125 Лолазор-Зафаробод автомобил йўлининг 3-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Пахтакор тумани “Пахтакор” ҚФЙ да яшовчи фуқаро ўзи ишлайдиган корхонага тегишли бўлган Lacetti машинасини бошқариб келаётиб, ЙТҲ содир этган. Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Машинада йўловчи сифатида кетаётган Пахтакор туманида яшовчи фуқаро тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган ва бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон ариққа бориб урилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Пахтакор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.